Россия Президенти Владимир Путин Ироққа кадрлар малакасини ошириш ишларида ёрдам кўрсатиш истагида эканини маълум қилди.

Путин Москва Ироқда Россия бизнеси учун имкониятлар яратиб берадиган вазиятнинг яхшиланишидан манфаатдор эканини айтди.
Путин Россиянинг Ироқдаги элчиси Владимир Хамовга Москва Бағдодга моддий кўмак ва кадраларни тайёрлашда ёрдам кўрсатиш анъанасини давом эттириш истагида эканини айтди.
“Биз ҳар доим Ироққа жиддий ва сезиларли ёрдам кўрсатиб келганмиз. Хусусан, кадрларни тайёрлаш масаласида ёрдам берганмиз ва бу ишни давом эттириш ниятидамиз. Шунинг учун у ердаги вазифаларингиздан бири нафақат икки томонлама алоқаларни тиклаш ва ривожлантириш, балки Россия бизнесининг Ироққа қайтаришдан иборат бўлади”, - деди Путин.
Франция ва Германия каби Россия ҳам 2003 йилда АҚШнинг Ироқда уруш бошлашига қарши чиққан эди.