Бағдодда ички ишлар вазирлиги биноси олдида иккита портлаш содир этилди.

Икки автомашинанинг портлаши оқибатида, камида беш полициячи ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Портлаш гувоҳларининг сўзларига кўра, иккала машина вазирликка олиб борадиган йўлдаги текширув пунктлари томон катта тезликда юриб борган. Шунда полициячилар уларга қарата ўт очган ва тўхтатишга муваффақ бўлган. Акс ҳолда, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин эди, деди воқеа шоҳидларидан бири.
Бугун Бош вазир Ияд Аллавий мамлакатдаги фавқулодда вазиятни яна 30 кунга узайтирганини маълум қилди.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари кеча Бобил шаҳридаги жангда америкалик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ироқдаги уруш бошланганидан бери камида 1140 америкалик аскар ҳалок бўлгани айтилмоқда.