АҚШ федерал суди Америка фуқаролигига қабул қилинган шахсни Америка жосуслари номларини 3 миллион долларга Саддам Ҳусайн ҳукуматига сотганликда айблади.

АҚШнинг Индиана штатида эълон қилинган айбловда¸ Шабан Ҳафед номи билан танилган Шабан Ҳафиз Аҳмад Али Шабаннинг чет эл агенти сифатида ишлагани айтилади. Унда қайд этилишича¸ Шабан 2002 йилда Ироққа бориб мамлакат разведка хизмати аъзолари билан учрашган.