Ироқдан олинган хабарларга кўра, бугун содир этилган зўравонликлар натижасида камида 25 киши ҳалок бўлган.

Ироқ полициясининг маълум қилишича, Балад шаҳрида ҳарбий офицер уйи ёнида ҳудкуш шахс ўзи билан бирга машинани портлаши оқибатида 15 киши, жумладан икки аскар қурбон бўлган.
Бақуба шаҳридаги иккита текширув пунктида жанггарилар амалга оширган портлаш ва хужумларда 10 полициячи ва аскар ҳалок бўлган.
Ироқдан олинган яна бир хабарда иорданиялик тадбиркор гаровга олингани айтилади. Гаровга олувчилар 250 минг АҚШ доллари миқдорида товон талаб қилмоқда.
Ироқдаги Иордания элчихонасининг маълум қилишича, бундан уч ой олдин тадбиркорнинг акаси ҳам Бағдодда гаровга олинган ва 50 минг доллар товон пули эвазига озод этилган.