Италия Ташқи ишлар вазири Жанфранко Фини АҚШни Италия хавфсизлик ходимини отиб ўлдирган шахсларни топиб уларни жазолашга чақирди.

Италия хавфсизлик хизмати ходимлари жума куни гаровдан озод этилган италиялик журналист Жулиана Сгренани Бағдод аэропортига олиб кетаётганда АҚШ аскарлари улар кетаётган машинани ўққа тутган. Натижада хавфсизлик хизмати ходими Никола Калипари ўлган икки ҳамкасби яраланган. Калипари ўз танаси билан тўсганига қарамай, Сгрена ҳам елкасидан яраланган. Фини бу қасддан содир этилмаган фожиа эканини тан олди.
Айни пайтда, сешанба куни қуролли шахслар Ироқ Имииграция департаменти бошлиғи муовуни генерал майор Ғози Муҳаммад Исани Бағдод ташқарисидаги ўз уйи олдида отиб ўлдирди.