Мадридда Глобал терроризмга қарши кураш мавзуида халқаро анжуман давом этмоқда.

Анжуманда сўзга сиққан БМТ Бош котиби Кофи Аннан терроризмга қарши курашда баъзи давлатлар инсон ҳуқуқларини бузаётганини айтди.
“Терроризмнинг ўзи инсон ҳуқуқлари ва қонун устиворлигига бевосита тажовуз эканини англатади. Агар биз терроризмга қарши курашда улардан воз кечсак, биз ғалабани террорчилар қўлига топширган бўламиз”, – деди Кофи Аннан.