Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳарбий базаларга оид Грузия парламенти резолюциясини бесамар дея атади

Резолюцияда айтилишича, 15 майга қадар ҳарбий базалар эвакуацияси ҳақида бирор келишувга эришилмаган тақдирда, расмий Тбилиси уларни келаси йилнинг 1 январига кадар ёпиб ташлашни таклиф қилади. Грузия парламенти депутати Гига Бокериянинг айтишича:
— Резолюцияда дипломатия учун алоҳида муддат белгиланган, аммо Россия бир неча бор базаларни олиб чиқиш борасида сиёсий иродасизликни намойиш этди. Бу совет режими даврининг акс-садоси. Базалар грузин халқининг ихтиёрига карши барпо этилган, — деди Грузия парламенти депутати.
Айни пайтда бу борада ўз муносабатини билдирар экан¸ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай деди:
— Томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Базаларнинг фаолият муддати ва тартиби, уларни олиб чиқишдаги молиявий ҳаражатлар масалалари ҳам мухокама қилинади. Зеро базаларни олиб чиқиш маълум харажатларни талаб этади. Стамбулда айни масала мухокамаси пайтида¸ ЕХҲТ ва бир қатор бошқа мамлакатлар бу борада кўмак беришга тайёрлигини билдирган эди, — деди Сергей Лавров.