АҚШда Россиядан қурол контрабандаси билан шуғулланганлик айби билан 18 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда Нью-Йорк прокуратураси маълум қилди. Прокуратурага кўра¸ мазкур ҳолат бўйича бир йил давомида тергов олиб борилган ва айни тергов якуни ўлароқ ана шу 18 шахс ҳибсга олинган. Қурол контрабандаси билан шуғулланган шахслар улар орасига бириктирилган махсус жосус ёрдамида аниқланган.
Айбланувчилар АҚШга ноконуний тарзда гранатамётлар, ер-осмон русумидаги ракеталар ва бошқа ўқ отар куроллар олиб кирганликда айбланмоқда.