Ливаннинг янги Бош вазири Умар Каромий янги ҳукумат таркиби юзасидан муҳокамага киришди

Мухолифат вакиллари Сурия қўшинлари мамлакатдан буткул олиб чиқилмагунича¸ ҳукумат таркиби бўйича муҳокамада иштирок этишдан бош тортмоқда.
Душанба куни Байрутда Сурияга қарши энг йирик оммавий норозилик намойиши ўтказилди. Намойишда 800 минг киши иштирок этди.
АҚШ ва БМТ ҳам Сурия қўшинлари ва махсус хизматига қарашли кучлар буткул олиб чиқилишини талаб қилмоқда. Дамашқ бу борада розилик билдирди, аммо аниқ муддат ҳақида маълум қилмади. Вашингтоннинг Ливан борасидаги нуқтаи назари ҳақида тўхталар экан, Оқ уй матбуот вакили Скотт МакКлеллан шундай деди:
— Ҳозир энг мухими — Ливандаги сайловлар эркин ва адолатли бўлиши. Президент Бушнинг фикрича, Ливан халқининг келажаги унинг қўлида. Биз ливанликлар ўз йўлини танлашига умид билдирамиз. Аммо токи мамлакат ичида Сурия қўшинлари ва разведка хизмати қолаётган экан, бунинг имкони бўлмайди, — деди Оқ уй вакили.