Ироққа оид хабарларга кўра¸ Бағдодда содир этилган портлаш оқибатида бир чақалок нобуд бўлган, тўрт киши яраланган

Яраланганлар орасида Ироқ полициячиси ҳам бор. Полиция тарқатган маълумотларга кўра, машинани бошқараётган худкуш, полиция автоулови томон келаётиб, дарахтга урилган ва портлаб кетган.
Иккинчи худкуш бошқараётган машина эса америка ҳарбийлари автоулови ёнида Бағдод халқаро аэропортига бошловчи йўл ёнида портлатилган. Портлаш оқибатида тўрт нафар маҳаллий фуқаро нобуд бўлган, етти киши яраланган. Яраланганларнинг икки нафари полициячи эканлиги хабар қилинмоқда.
Шиа ва қурд етакчилари 6 ҳафтадан бери бўлажак коалицион ҳукумат таркиби хусусида музокара олиб бормоқда.