Россия Федерал хавфсизлик хизмати Масхадовнинг манзилини аниқлашда кўмаклашган шахсларга 10 миллион доллар тўлаганини маълум қилди

Чеченистоннинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Аслан Масхадов 8 март куни ўлдирилгани хабар қилинган эди.
Уни топишда қатнашгани учун мукофот пули олган шахслар номи ошкор қилинмаяпти. Айни пайтда Федерал хавфсизлик хизмати Шомил Басаевнинг аниқ манзилини айтган шахсларга ҳам мукофот пули тўлашга тайёрлигини маълум қилди.
Масхадов ва Басаев ҳақидаги маълумот учун мукофот ўтган йили Беслан воқеасидан сўнг белгиланган.