Россия армияси Бош штаб бошлиғи ўринбосари генерал Александр Рушин Москвада Грузиядаги Россияга қарашли икки ҳарбий база камида уч йил фаолият кўрсатишини билдирди.

Маълумки, Грузия ҳукумати Россия ҳарбийлари мамлакатдан имкон қадар тез олиб чиқилишини хоҳлайди. Шу ҳафта бошида Грузиянинг Можароларни хал этиш бўйича вазири Георгий Хайндрав Россия ҳарбийлари уч олти ой ичида мамлакатни тарк этиши мумкинлигини билдирган эди.