Лондонда ядро хавфсизлиги ва террор тахдидига қарши чора кўриш мавзуида уч кунлик халқаро анжуман иш бошлади.

Халқаро атом энергияси агентлиги хомийлигида уюштирилган мазкур ажуманда ядро соҳаси бўйича халқаро миқёсда яхши танилган олимлар, АҚШ сенатори Сэм Нан сўзга чиқиши кутилмоқда.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Эроннинг ядровий дастури борасида АҚШ ўз позициясини ўзгартиргани Европа давлатлари Эрон билан олиб бораётган музокаралар муваффақиятли якунланиши имкониятини кўпайтирганини таъкидлади.
Анжуманда резолюция қабул қилиниши режалаштирилмаган.