Ироқнинг етакчи шиа ва курд сиёсатчилари янги парламентнинг навбатдаги йиғилиши келаси кунларда ўтказилишини маълум қилди.

Ироқ парламентининг навбатдаги сессияси парламент раисини сайлаши ҳамда янги ҳукумат рўйҳатини тасдиқлаши керак.
Ироқ шаилари иттифоқи аъзоси Иброхим Бахр ал-Улумга кўра, 275 ўринли Ироқ парламенти раислигига асосий даъвогар Президент Ғози ал-Явар. Улумга кўра, Парламент аъзолари курдлар раҳбари Жалол Талабанини Президент лавозимига, Иброхим Жафарини эса Бош вазир лавозимига тайинлаши кутилмоқда.