Айни пайтда, Ливан полициясининг маълум қилишича, Байрут яқинидаги насронийлар истиқомат қиладиган Каслик шаҳарчасида портлаш содир бўлган.

Воқеада камида икки киши ҳалок бўлган ва бир неча одам жароҳатланган.
Портлаш савдо марказида содир бўлган. Портлаш вақтида марказ ёпиқ бўлган.
Парламентдаги мухолифат вакили Фариз Буоез портлашни қоралади ва уни аксилсурияга намойишчиларга юборилган огоҳлантириш, дея баҳолади.
Ўтган шанба куни Байрутнинг насронийлар яшайдиган қисмида содир этилган портлашда бир неча киши яраланган эди.