Бугун Молдова янги парламентининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Европа тарафдори бўлган Иқтисод вазири, коммунист Мариан Лупу Парламент раиси этиб сайланди. Йиғилишда 4 апрел куни бўладиган сессияда мамлакат янги президентини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Молдова Президентни халқ эмас балки, парламент аъзолари сайлайди.
Ҳозирги Президент Владимир Воронин раҳбарлигидаги Молдова коммунистик партияси аъзолари парламентдаги 101 ўриннинг 56тасини эгаллаган. Воронин 2001 йилдан бери Молдовани бошқариб келмоқда.