Ироқ полицияси ва армияси аскарлари Сурия чегараси яқинида бир-бирини янглиш ўққа тутгани оқибатида беш ҳарбий нобуд бўлди.

Мазкур тўқнашув Мосул шаҳридан шимоли-ғарбда жойлашган Робия шаҳрида рўй берган.
Айни пайтда, Фаллужа шаҳрида полиция комендантлик соати жорий қилди.
Бағдод шаҳрида электр таъминоти соҳасининг юзлаб ишчилари исёнчилар ҳужумларига норозилик тариқасида юриши ўтказди.