Ақаевнинг қаердалиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Арол
Бақиев ҳокимиятдан ағдарилган президент Асқар Ақаев аҳволи¸ унинг қаердалиги ҳақида маълумот бермади. Ақаевнинг қаердалиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Бақиев халққа мурожаат қилиб¸ Бишкекдаги тартибсизлик ва ўғирликларни тўхтатишга чақирди. Ўтган тунда юз берган тартибсизликлар натижасида 4 киши ҳалок бўлди ва 170 дан зиëд одам касалхонага ëтқизилди.
Қирғизистон янги раҳбарларининг айтишича¸ республика ҳукуматида юз берган ўзгариш мамлакатнинг халқаро мажбуриятлари ҳамда АҚШ ва Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базаларига таъсир қилмайди.