Россия Ақаевга бошпана бермоқчи.

Арол
Жума куни Россия президенти Владимир Путин Арманистонда¸ ”агар ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон президенти Асқар Ақаев истаса¸ Россияга келиб яшаши мумкин¸ деб баëнот берди.

Путин шунингдек¸ Қирғизистон мухолифати раҳбарлари билан ишлашга тайëр эканлигини ҳам билдирди.

У Қирғизистонда келишмовчиликни ҳал қилиш учун куч ишлатилиганидан афсусланиш билдирди. Шу билан бирга у республикадаги вазият олдинги ҳукумат хатолари натижаси эканлигини ҳам таъкидлади.












Беларус Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистонда пайшанба куни рўй берган ҳокимият ағдарилишини Конституцияга зид амал¸ деб баҳолади ва минтақа барқарорлигига таҳдид солиши мумкинлигини айтди.

Хитой ҳукумати тезда осойишталикка қайтиш лозимлигини таъкидлаб¸ “Хитой-Қирғизистон муносабатлари давом этаверади”¸ деди