Ўтган 24 соат ичида Ироқда АҚШнинг уч аскари ҳалок бўлди.

Арол
АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ бугун Бағдодда мина ўрнатилган машина портлатилгани оқибатида икки АҚШ аскари нобуд бўлди¸ бошқа икки аскар жароҳатланди.
Американинг бошқа бир аскари жума куни Анбар вилоятида юз берган отишмада ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса ҳақида тафсилий маълумотлар берилгани йўқ.