Қирғизистонда президентлик сайлови 26 июнда ўтказилиши билдирилди.

Арол
Шанба куни Бишкекда Қирғизистоннинг учинчи чақириқ¸ эски парламенти ва тўртинчи чақириқ¸ янги парламенти алоҳида мажлич ўтказиб¸ мамлакатдаги сиëсий вазиятни муҳокама қилди.

Ўтган ойда ўтказилган парламент сайловлари натижаларига қарши мухолифатнинг оммавий намойишлари натижасида бундан икки кун олдин президент Асқар Ақаев ҳокимияти ағдарилди.
Пайшанба куни республика олий суди томонидан парламент сайловлари натижалари бекор қилинганидан кейин¸ 14 апрелда салоҳияти тугайдиган парламент мандати қайта тикланди.
Янги сайланган парламент аъзолари билан мандати қайта тикланган парламент аъзолари ўртасида баҳс-мунозаралар бўлмоқда.
Салоҳияти тугаëтган парламент томонидан муваққат президент этиб тайинланган Қурманбек Бақиев янги президентлик сайлови июн ойида ўтказилишини билдирди.
Бугун Бишкекда парламент депутати Исҳақ Масалиев сайловнинг аниқ муддатини маълум қилди.
“Сайлов 26 июнда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Президентлик сайлови шу йилнинг 26 июнида ўтказилади. Бу аниқ¸ аниқ”¸-деди Масалиев.