Айни пайтда, Исроил радиосининг хабар қилишича, Исроил мудофаа вазири Шаул Мофаз Ғарбий Соҳилдаги Қалқилия шаҳарчасини фаластинликлар назоратига топширишни кечиктиришни буюрган.

Исроил радиоси хабарига кўра, Мофаз Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар назоратига ўтган Тулкарим ва Жеричо шаҳарчаларида жанггариларни қурорсизлантириш мажбурияти Фаластин томонидан бажарилмаганини қайд этган.
Исроил мудофаа вазири Шоул Мофаз бугун Вашингтонга йўл олди.
Сафар давомида Мофазнинг АҚШ Вице президенти Дик Чейни ҳамда мудофаа котиби Доналд Рамсфелд билан учрашиши режалаштирилган.
Исроил мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, учрашувлар чоғида Шаул Мофазнинг жанггариларни йўқ қилишга етарли ҳаракат қилмаётгани учун Фаластин хавфсизлик кучларини яна бир бор танқид қилиши кутилмоқда.