Қозоғистондан олинган хабарга кўра, Остона шаҳар суди Ҳизб-ут-Таҳрир Ислом гуруҳининг фаолиятини таъқиқлаган.

Бу Ислом гуруҳининг фаолияти қўшни давлатларда ҳам таъқиқланган.
Ўзбекситон расмийлари ўтган йили 50 дан ортиқ одамнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган портлашларда Ҳизб-ут-Таҳрирни айблаган. Ҳизб-ут-Таҳрир бу айбловларни рад этган.
Бундан ташқари, бу гуруҳнинг фаолияти Қирғизистон ва Россияда таъқиқланган.