Ироққа оид хабарга кўра, бугун жанггарилар Бағдоддаги хавфсизлик кучларига хужум қилган. Хужумда ҳудудий полиция маҳкамаси бошлиғи ўлдирилган.

Хабарга кўра, қуролланган шахс Бағдоднинг Дура тумани полиция бошлиғи Полковник Абдул Карим Фаҳидни отиб ўлдирган. Бундан ташқари, жанггарилар содир этган портлаш оқибатида яна бир полициячи ва фаррош қурбон бўлган.
Айни пайтда, эртага Ироқ миллий кенгашининг йиғилиши
ўтказилади.
Миллий парламентнинг давлат раҳбарини тайинлаши кутилмоқда. Лекин шиаларнинг Бирлашган Ироқ Иттифоқи ва Қурдларнинг сиёсий етакчилари ўртасида кимни раҳбар этиб тайинлаш борасида битимга эришилганми, йўқми ноаниқ қолмоқда.