Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда наркотиклар савдосига қарши операция бошлади.

Бугун вазирлик эълон қилган баёнотда мазкур операция Кобулдан 300 км шимоли-ғарбда жойлашган Бадахшонда ўтказилаётгани билдирилган. Баёнотда наркотиклар савдосига қарши кураш ҳақида бошқа маълумот билдирилмаган.