Украина президенти Виктор Юшченко келаси ҳафтанинг 4 – 7 апрел кунлари АҚШга сафар қилади.

Украина раҳбарининг Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиши режалаштирилган. Маълумотларга кўра, Юшченко АҚШ Конгрессида ҳам нутқ сўзлайди.