Афғонистоннинг Фарах вилояти Гулистон туманида толибон жанггарилари полиция текширув пунктига уюштирган ҳужум оқибатида беш нафар афғон аскари нобуд бўлди.

Маҳаллий полиция идораси бошлиги муовини Муҳаммад Расулга кўра, полиция ходимлари мотоциклда қочган жанггариларни қувиб етиб, уларни қўлга олган.
Айни пайтда, бугун Кобулдан 130 км шарқда жойлашган Жалолобод шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида беш одам нобуд бўлди.