Россия Мудофаа вазирлиги Президент Владимир Путин буйруғи билан 1999 йилда иккинчи Чеченистон уруши бошланганидан бери исёнкор республикада Россиянинг 3 минг 419 аскари нобуд бўлганини билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, Чеченистонда 29 нафар Россия аскари бедарак йўқолган.
Бироқ Россиядаги “Аскарлар оналари” ташкилоти раҳбари Валентина Мелниковага кўра, Чеченистонда тахминан 14 минг россиялик ҳарбий жумладан мамлакат Ички ишлар вазирлигига қарашли аскарлар ҳам қурбон бўлган.