Украина президенти Виктор Юшченконинг айтишича¸ мамлакат собиқ режими яширин равишда Эрон ва Хитойга ядровий каллакли ракеталар сотган.

Юшченко Америка телевидениесига берган суҳбатида бундай ракеталар сотилгани ҳақида олдинроқ Украина расмийлари берган маълумотларни тасдиқлади. Унга кўра¸ “Экс-55” русумли ракеталар сохта шартнома асосида экспорт қилинган.
Бошқа бир хабарга кўра¸ Юшченко душанба куни Оқ уйда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашади.