Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Дмитрий Рупел Озарбайжон раҳбарлари билан музокаралар олиб бориш мақсадида пойтахт Бокуга борди.

Рупелнинг Озарбайжон Президенти¸ Ташқи ишлар вазири ва Бош вазири билан мулоқоти чоғида Тоғли Қарабоғ масаласи ҳамда республикада демократик жараëнлар хусусида сўзлашувлар олиб бориши кутилмоқда.
Рупел шунингдек¸ сафари давомида Озарбайжондаги нодавлат ташкилотлар ва сиëсий партиялар вакиллари билан учрашишни ҳам режалаштирган.