Айни пайтда, Япония Бош вазири Жуничиро Коицзуми Токио НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларига ёрдам бериш истагида эканини маълум қилди.

Коицзуми Токиода НАТО бош котиби Яап де Хоп Схеффер билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг баёнот берди.
Де Хооп Схеффер Япониянинг Афғонистонга ёрдамини, жумладан собиқ афғон жанггариларини қуролсизлантириш ва жамиятга қайтариш дастурини амалга оширишдаги ҳиссасини юқори баҳолади.