Бугун Россия ва Беларус президентлари Сочида учрашмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Беларус президенти Александр Лукашенка билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига жорий этилиши лозим бўлган ислоҳотларни муҳокама этиш истагида эканини айтди. Лукашенка бу фикрга қўшилишини маълум қилди.
“Жаҳон ва МДҲда юз бераётган воқеаларни инобатга олган ҳолда, биз яна бир масалани муҳокама этишимиз ва у бўйича қарашларимизни кўриб чиқишимиз лозим. Россия-Беларус алоқаларига келсак, яшириб ўтирмайман, бу борада ҳеч қандай муаммолар йўқ”, - деди жумладан Лукашенко.
Президент Путиннинг айтишича, МДҲга аъзо давлатлар ташкилотга оид турли таклифлар билан чиқишган.
МДҲга собиқ иттифоқнинг 12 республикаси киради.