Бугун Варшавада Рим католик черкови олий руҳонийси Иоан Павел Иккинчи хотирасини ёд этиш маросими бўлиб ўтди.

Унда қатнашган 150 мингдан ортиқ польшаликлар миллат қаҳрамони билан видолашдилар.
Айни пайтда, Рим католик черкови олий руҳонийси Иоан Павел Иккинчи билан видолашиш учун Ватикандаги Авлиё Пётр ибодатхонасига сон-саноқсиз зиёратчилар келиши давом этмоқда.
Айни пайтда, Ватикан расмийлари инсоният тарихидаги энг катта дафн маросимига тайёргарлик кўрмоқда. Рим Папаси жасади қўйилган Авлиё Пётр ибодатхонаси душанба куни очилганидан бери католикларнинг олий руҳонийси билан видолашиш учун ярим миллиондан ортиқ одам келди. Маросим ташкилотчиларига кўра, Рим Папаси дафт этилиши режалаштирилган жумагача у билан видолашиш учун келаётганлар тўрт миллиондан ошади.
Польша Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, дафн маросимида қатнашиш учун тахминан икки миллион полшалик Римга боришни режалаган.
Рим Папасининг дафн маросимида 200га яқин давлат раҳбари иштирок этиши кутилмоқда. Шу боис Римда хавфсизликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.