Бағдод ғарбида қуролли шахслар Ироқ армияси генералини ўғирлаб кетди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўғирлаб кетилган генерал янги тузилган Ироқ армиясининг бронетехника қисми қўмондони бўлган.
АҚШ ҳарбийлари бугун тарқатган баёнотга кўра, Америка ва Ироқ ҳарбийлари Бағдоддан шарқ томонда ўтказган операция давомида америкалик икки ва ироқлик бир ҳарбий нобуд бўлган.
Бугун Бағдод жанубида машинага ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида бир неча одам нобуд бўлди, уч ироқлик, жумладан бир бола яраланди. Маълумотларга кўра, портлаш Ироқ армияси патрули ўтиб кетаётган пайтда содир этилган.