Владимир Воронин бугун иккинчи муддатга Молдова президенти сифатида қасамёд қилди.

63 ёшли Воронин мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлишини хоҳлайди. Молдова парламенти аъзолари коммунист раҳбар Ворониннинг бу фиркини якдиллик билан қўллаб-қувватлаяпти.
Март ойида ўтказилган сайловда Воронин Россияни Молдова ички ишларига аралашаётганликда айблаб, Кремл расмийларини қаттиқ танқид қилган эди.