Бугун Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана Белградда Сербия ва Черногория раҳбарлари билан учрашди.

Музокара чоғида Сербия-Черногория ва Европа Иттифоқи алоқаларини мустаҳкамлаш масаласи мухокама этилди. Сербия-Черногория иттифоқи уруш жиноятлари содир этган шахсларни қўлга олиб, уларни Хаагадаги халқаро трибуналга топшириш бўйича етарлича ҳамкорлик қилмаяпти. Солана Белградга ташрифи чоғида шу масалани ҳам кўтаришни режалаган.