Ироқнинг янги президенти Жалол Талабани ва икки вице-президент қасамёдга келтирилди.

Курд партизанлари собиқ раҳбари 71 ёшли Талабани бугун Бағдодда хавфсизлик чоралари кучайтирилган вазиятда қасамёд қилди. Маросим тугаши билан собиқ президент Саддам Ҳусайнга қарши узоқ йиллар сургунда кураш олиб борган шиалар раҳбари Иброҳим Жаафари Ироқ Бош вазири этиб тайинланди.
Қасамёд тугаганидан кейин Талабани Ироқдаги жанггариларга қарши кураш олиб боришга ваъда берди.
Чоршанба куни Ироқ вице-президенти лавозимига сайланган шиалар сиёсатчи Одил Абдул Махди ва сунний мазхабидаги Ғози ал-Явар ҳам қасамёд қилдилар.