Мухолифатдаги Тожикистон Демокартик партияси етакчиси Маҳмадрузи Искандаров кейинги йилга белгиланган президентлик сайловларида қатнашиш ниятида эканини баён қилди.

Ҳозир Москвада бўлган Искандаров телфон орқали Озодлик радиосига буларни айтди.
“Президентилик сайловида қатнашиш менинг мақсадим. Лекин сайловда қатнашишнинг маънаси бўлиши учун, Тожикистонда қонун устуворлиги, сўз эркинлиги ва танлов эркинлиги бўлиши керак.”
Маҳмадрузи Искандаров Тожикистон расмийлари томонидан қудирувга берилган. Унга давлат мулкини талон-тарож қилганлик ва уюшган террор ташкилотига алоқадорлик айбловлари қўйилган. Искандаров ўтган йили декабрда Тожикистон бош прокурори Бобожон Бобохоновнинг сўровига кўра, Москвада ҳибсга олинган эди.
Маълум бўлишича, Искандаров кеча далиллар етишмгани сбабли қамоқдан озод этилган.
Искандаровнинг таъкидлашича, унга нисбатан қўйилаётган айбловлар сиёсий сабабларга асосланган.