Хитой Бош вазири Вен Цзибао 4 кунлик ташриф билан Ҳиндистонга борди.

Ташриф давомида анчадан буëн давом этиб келаëтган чегара масаласи билан бирга савдо соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
Вен Янги Деҳлига боришидан олдин Ҳиндистоннинг янги технологиялар ишлаб чиқарувчи муассасалари жойлашган Бангалор шаҳрини бориб кўради.
Душанба куни Хитой Бош вазири ҳиндистонлик касбдоши Манмоҳан Сингх билан мулоқот қилади. Учрашувда тарафлар 50 йилдан буëн келишмовчиликка сабаб бўлиб келаëтган минг километрдан кўпроқ чегара масаласини муҳокама қилишади.