Россиянинг Чеченистон республикаси Қурилиш вазири Абу Сугаиповнинг билдиришича¸ Чеченистонни қайта қуриш учун тахминан 57 миллион доллар маблағ ажратилди.

Вазирга кўра¸ ажратилган ушбу маблағ ëрдамида Грознийдаги асосий сув қувурларини таъмирлаш имконияти пайдо бўлади.
Айни пайтда¸ бугун Европа Иттифоқи миссияси Шимолий Кавказга сафар қилиб¸ инсонпарварлик ëрдамлари¸ жумладан қайта қуриш ишлари бўйича ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятларини ўрганади.
Европа Иттифоқи делегацияси Чеченистон¸ Ингушетия ва Шимолий Осетияга сафар қилади.