Туркманистон билан Эрон ўртасида чегара вазифасини бажарувчи Тежен дарёсида «Дўстлик» тўғони очилди.

Тантанали маросимда Эрон президенти Муҳаммад Хотамий билан Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзовлар иштирок этди. Йиғилганлар олдида сўзга чиққан Сапармурод Ниёзов, «Дўстлик» тўғони мамлакатнинг сув танқислигига бўлган эхтиёжини маълум даражада қондиришини гапирди:
”Ҳурматли меҳмонлар, Туркманистон минтақада сув танқислигидан яхши хабардор. Агар биз шуни назарда тутсак, «Дўстлик» тўғони Эроннинг Машҳад шаҳри аҳолисини ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг сувга бўлган эхтиёжини қондиради. Биз бу сувдан аллақачон 25 минг гектар ерни суғоришни, пахта ва буғдой ўстиришни ҳамда чорва майдонлари ташкил этишни режалаштирганмиз”, - деди Туркманистон раҳбари Сапармурод Ниёзов. Асосан Эрон қурилиш компаниялари томонидан тикланган, баландлиги 75 метр, узунлиги 600 метр бўлган «Дўстлик» тўғонига 60 миллион доллар сарфланган.