Япония ҳукумати Ғарбий Хитой денгизида газ захираларини ӄидириш бўйича ўз компанияларига рухсат берди.

Бу борада Япония ҳукумати вакили Хироюки Хосода:
- Биз газ захиралари бор жойларда ӄидирув ишлари олиб боришга рухсатномалар беришни бошладик. Қўшимча маълумотлар учун шу сохага масъул бўлган ташкилотларга мурожаат ӄилишингиз мумкин, - деб баёнот берди.
Айни чоғда, Ғарбий Хитой денгиздаги газ захираларига Хитой ҳукуматининг ўзи ҳам даъвогарлик ӄилади. Хозирда Хитой мамлакати томонидан ҳам у ерда тадӄиӄот ишлари олиб бориляпти. Ушбу масала юзасидан шу хафтада Япония ва Хитой мамлакатидан вакиллар учрашуви режалаштирилган. Япония ҳукумат вакили Хироюки Хосода бу учрашувда, очиӄ мулоӄотлар бўлишига умидвор эканлигини билдирди.