Бош қароргоҳи Лион шаҳрида жойлашган халқаро полиция ташкилоти – “Интерпол” Украина Бош вазири Юлия Тимошенкони қўлга олиш тўғрисидаги буйруқни вақтинча бекор қилди.

“Интерпол” Тимошенкога берилган Украина парламенти аъзоси даҳлсизлигини тан олгани учун шундай қарор қабул қилди.
Лекин шу ҳафта бошида Россия Бош прокурори Владимир Устинов Юлия Тимошенкони қўлга олиш тўғрисидаги буйруқ ўз кучида қолишини маълум қилди.
Россия ҳукумати Тимошенкони 90 йиллар ўртасида расмийлардан пора олганликда айблаган.