Қирғизистон президенти вазифасини вақтинча бажараётган Қурманбек Бакиев бугун Бишкекда АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд билан учрашди.

Рамсфелд Қирғизистон янги раҳбарлариятини қўллаб-қувватлашини билдирди. Ўз навбатида Қирғизистон раҳбарлари Рамсфелдга Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ Қирғизистондаги ҳаво базасидан фойдаланишда давом этиши мумкинлигини билдирди.
Айни пайтда, Бакиев Қирғизистон АҚШнинг “АВАКС” русумидаги разведка самолёти ёки қўшимча хорижлик ҳарбийларни қабул қила олмаслигини билдирди.