Туркманистон Россияга табиий газ таъминотини ӄайта тиклади.

Бу билан икки мамлакат ўртасида уч ой давом этган газ нархи борасидаги мунозара якун топди. Бугун Ашхабодда Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов билан Россиянинг «Газпром» компанияси раиси Алексей Миллер бу борада келишувга эришди. Туркманистон Россияга сотаётган газ нархини 30%га оширмоӄчи бўлган. Лекин бугунги келишувда нархлар 2006 йилгача ўзгармайдиган бўлди.