Россиянинг Краснояр ўлкасини Эвенк ва Таймир мухтор вилоятларини бирлаштириш борасида референдум бўлиб ўтди.

Эвенк ва Таймир мухтор вилоятларидан 70 %дан ортиӄ, Краснояр ўлкасидан 92% сайловчилар учала ҳудудни бирлашиши учун овоз берди.
Россия президенти Владимир Путин учала ҳудудни бирлашиши одамларнинг турмуш тарзини яхшилашга ӄаратилиши керак деди:
- Бу каби тадбирларнинг барчасидан маӄсад, одамларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва булар иӄтисодий, молиявий, ижтимоий сохадаги муаммолар ечилгандагина ўзини оӄлайди, - деди Россия президенти Владимир Путин.
Бирлашган янги худуд 2007 йил 1 январдан Краснояр ўлкаси деб номлана бошлайди.