Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Хайруллоев бугун Эронга икки кунлик ташрифини бошлади.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Хайруллоев Теҳронда Эрон Мудофаа вазири Али Шамхоний билан учрашади. Музокара чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилиши кўзда тутилган.
Тожикистон Мудофаа вазирининг Эронга сафари давомида президент Муҳаммад Хотамий ва Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий билан учрашиши режалаштирилган.