Ўзбекистон ҳукумати томонидан диний экстремизмда айбланиб ҳибсга олинган “Хуррият” гезетаси журналисти Собиржон Ёқубовни озод қилиш учун халқаро миқёсда имзо тўплаш кампанияси олиб борилмоқда.

Агар ўтган ҳафта ҳибсга олинган Ёқубов айбдор, деб топилса, у 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.