АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича¸ Афғонистон чегара хавфсизлик хизмати ходимлари ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари мамлакатнинг шимоли-ғарбий чегарасида 480 килограм героинни мусодара қилди.

Хавфсизлик хизмати ходимлари нарко- савдогарлардан етти кишини қўлга олди.
Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай ҳукумат олдида долзарб муаммо бўлиб турган наркотик моддалар етиштиришга қарши кенг кўламли кураш эълон қилган.