Россия Президенти Владимир Путин Эроннинг тинч мақсадларга қаратилган ядровий дастурини ривожлантиришга йўл қўймаслик мамлакатни камситиш ҳисобланади ва у ëмон оқибатларга олиб келиши мумкин¸ деди.

Путин Исроилга ташрифи арафасида бу мамлакат телевидениесига берган суҳбатида Россия Эроннинг тинч мақсадларга қаратилган ядровий дастурига ëрдам қилаëтган ягона мамлакат эканлигини таъкидлади.
“Россия Эроннинг ядровий имкониятларини кучайтиришга ëрдамлашаяпти¸ бироқ биз атом энергиясидан тинч мақсадлардагина фойдаланиш устида иш олиб бораяпмиз”¸ - дейди президент Путин.
Исроил ва АҚШ ҳукумати эса Эронни яширин равишда ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга уринаëтганликда айблаб келмоқда. Эрон бундай иддаоларни рад этмоқда.